Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ямандаги операция «қардош Яман халқини минтақадаги хавфсизликка раҳна солувчи мазҳабпараст гуруҳлар»дан қутқаришга қаратилганини айтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Қиролнинг қўшимча қилишича, исёнчилар «қўшни давлатларга таҳдид солмоқда ва минтақадаги таъсирини оширмоқчи бўлган чет мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланмоқда».
Нашрнинг эслатишича, аввалроқ хусийлар Ямандаги 12 майга мўлжалланган ярашув сулҳига рози бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)