Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Тошкент шаҳрида йўлнинг ўртасида автомобилининг ёқлиғиси тугаб қолгани ҳақида Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирган аёлга гуруҳ аъзоларидан бир беминнат ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда аёлнинг ўзи миннатдорчилик билдириб қолган хабарида маълум қилган.

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Фото: Facebook / «Водители Ташкента»

Унинг сўзларига кўра, Malibu ҳайдовчиси ортиқча саволларсиз икки идишда бензин келтириб берган ва бунинг учун пул олишдан бош тортган. Бу ёқилғи қуйиш шохобчасигача етиб олишга ёрдам берган.

Хабарга ёрдам берган ҳайдовчининг Malibu’си фотосурати ҳам илова қилинган. Расм остига изоҳ қолдирган гуруҳ фойдаланувчилар уни мақтовлар остида қолдириб, бошқаларни ҳам ундан ўрнак олишга чақирган.

 

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди