29 апрель куни Ўзбекистонга Халқаро валюта жамғармаси миссияси етиб келди, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Яқин Шарқ ва Марказий Осиё мамлакатлари департаманти директори ўринбосари Даниела Грессани раҳбарлигидаги делегация 14 майгача Ўзбекистонда бўлади.
Ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида, Молия вазирлиги ва бошқа муассасаларда музокаралар ўтказилади.
Жамғарма вакиллари ҳукумат аъзолари, шунингдек фуқаролик жамияти ва хусусий сектор вакиллари билан учрашмоқчи.
Изоҳ (0)