Чирчиқда Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи очилди, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Нашр таъкидлашича, бу йил 1 майда Чирчиқ 80 ёшга тўлди.
Янги боғ Бобур ҳайкали жойлашган эски хиёбон ўрнида қурилди. Ҳайкал ва унинг атрофидаги йўлакчалар тартибга келтирилди. Боғга махсус замонавий суғориш тизими ўрнатилди, бундан ташқари, у ерда энди қаҳвахона, бассейн, спорт майдончалари, фавворалар ҳам бор.
Боғ шунингдек, турли аттракционлар билан тўлдирилди.
Изоҳ (0)