Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев Темир Сариевни мамлакатнинг янги бош вазири этиб тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади, деб хабар беради «Kommersant.ru».
Қирғизистон Парламенти янги бош вазирни 30 апрель куни сайлаганди. Ҳукумат таркиби ва тузилиши ўз ҳолича қолдирилди, фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг бўш ўринларига янги вазирлар тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатнинг олдинги бош вазири Жоомарт Оторбаев 23 апрель куни истеъфога чиқарилганди.
Изоҳ (0)