Америка ҳукумати полициячилар учун кийимга тақиладиган камераларга 20 миллион доллар ажратади, дея хабар бермоқда «РБК». Синов дастурининг ишга тушиши ҳақида мамлакат адлия вазирлиги эълон қилган. Дастурдан мақсад — ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг зарурий эҳтиёжларини таъминлаш.
АҚШ бош прокурори Лоретта Линч сўзларига кўра, бундай камераларнинг тарқалиши ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва фуқаролар учун шаффофлик, жавобгарликни ошириш ва хавфсизликни янада таъминлашга имкон яратади.
Бундай муаммо полиция иштирокидаги фожиавий воқеалардан сўнг Америка ҳукумати олдида пайдо бўлди. Жумладан қоратанли Фредди Грей Балтимор полициячилари томонидан қўлга олинганидан сўнг вафот этгач, Американинг қатор шаҳарларида полициянинг тажовузкор хатти-ҳаракатларига қарши оммавий норозилик акциялари бошланиб кетди.
Изоҳ (0)