Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жиззах шаҳридаги мактабларнинг бирида фаолият олиб борувчи фуқаро осон йўл билан пул топиш мақсадида акасига пўписа қила бошлади, деб хабар беради «Ҳуқуқ» нашри.

Жиззах вилояти. Фото: ЎзА

Жиззах вилояти. Фото: ЎзА

У акасидан уйининг орқа томонини ноқонуний равишда ўзлаштириб олгани ҳақида тегишли идораларга хабар бермаслиги учун 400 минг сўм талаб қилди. Бир неча бор такрорланган пўписалардан сўнг, ака укага 400 минг сўм тутқазди. Бироқ ука бу билан тинчимади: у амакиси орқали акасидан яна 1 миллион сўм талаб қилди. Натижа ёмон бўлмади: унинг уйига 500 минг сўм етиб келди.

Бундан қаноатланмаган ука акасига ерга бир неча йилдан бери солиқ тўланмагани, бунинг учун қамалиб кетиши мумкинлигини эслатиб, қолган 500 минг сўмни ҳам сўрай бошлади. Пичоқ бориб суякка тақалгач, акаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди. Натижада ука акадан 500 минг сўм пулни олаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Акасига маънавий ва моддий томондан азоб бериб келган шахс суд ҳукми билан айбли деб топилиб, тегишли жазога тортилди. Ака эса судда укасига нисбатан ҳеч қандай даъвоси йўқлигини қайд этди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Маҳаллий
Марказий банк раисининг крипто-активлар бўйича маълумоти рад этилди