Тожикистон парламенти ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон парламенти билан дўстлик гуруҳини ташкил этади, дея хабар бермоқда «12news.uz».
Тожикистон парламенти аъзолари 29 апрель куни Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси билан Дўстлик ва ҳамкорлик гуруҳини шакллантиради.
Нашр таъкидлашича, бундай гуруҳ икки давлат мустақиллиги давридаги парламентаризм тарихида биринчи марта тузилади.
Айни пайтда Ўзбкистон Республикаси Олий Мажлисининг Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Франция, Япония ва Евроиттифоқ парламентлари билан ҳамкорликдаги гуруҳлари фаолият олиб боради.
Изоҳ (0)