25 апрель тахминан соат 8:30—9:00 да Тошкентнинг Шаҳрисабз кўчаси ва Мустақиллик шоҳ кўчасида кулранг Nexia ва махсус бўёқ ва чироқ-маёқчага эга Nexia тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилди.
Гуруҳга жойланган биринчи расмда пачоқ бўлган кулранг Nexia, пачоқ бўлган милиция машинаси ва унинг олдида турган милиция Lacetti'сини кўриш мумкин. Пачоқ бўлган милиция Nexia'сига 603 борт рақами туширилган.
Воқеага гувоҳ бўлган Facebook аъзоларининг таъкидлашича, ИИВ Nexia'си светофордан сиренасини ёқиб қўзғалган ва тўқнашиш пайтида ҳам сирена ёқилган бўлган.
Иккинчи расмда пачоқ бўлган милиция машинасини эвакуаторга ортилган ҳолат тасвирланган. Эвакуатор устида уч киши бўлиб, улар Nexia'ни оқ матога ўраб қўйишаётгани акс этган.
ЙТҲ борасида расмий маълумот берилмаган.
Изоҳ (0)