25 апрелга ўтар кечаси Тошкентнинг Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Жўрабек» жомеъ масжидида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Ёнғинга кучли шамол туфайли синиб тушган дарахт шохлари томонидан узиб юборилган электр симларининг қисқа туташуви сабаб бўлган.
Масжиднинг ички деворлари бўйлаб жойлашган намоз хоналари ва кутубхона ёнғиндан зарар кўрди. Олов ички хоналаргача етиб бормаган.
Айни пайтда воқеа жойида оловдан зарар кўрган том қопламасини тартибга келтириш ва хоналарни ёнғин оқибатларидан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)