Қўқон шаҳрининг Бақачорсу туманида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш шохобчасида 24 апрель, жума куни кеч оқшомда кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Портлаш натижасида ёнғин келиб чиққан ва кўп ўтмай иккинчи портлаш ҳам юз берган. Ҳодиса тасвирланган кўплаб фото ва видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетган.
Ҳодиса жойидан олинган видеоларда тезкор-қутқарув хизматларининг сиреналари ва одамларнинг бақир-чақир овозларини эшитиш мумкин. Ҳодиса натижасида жабрланганлар бор, бироқ уларнинг аниқ сони маълум эмас.
Қўқондаги портлаш юзасидан давлат органлари ҳозирча расмий ахборот берганича йўқ.
Изоҳ (0)