Рамзан Қодиров Россия тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиндан Чеченистонда ставрополлик полициячиларга қарши қўзғатилган жиноят иши бекор қилиниши сабабини тушунтиришни сўради, деб хабар бермоқда «РБК».
«Тергов қўмитаси раҳбари ҳалок бўлган кишининг қариндошларига ва бутун Чеченистон аҳолисига иш бекор қилинишининг асл сабабларини, иш қўзғатишдан қандай қоидабузарликка йўл қўйилгани, инсон ҳалок бўлганда нима учун текширишга ҳожат йўқлигини тушунтириши лозим», − деб ёзди Қодиров ўзининг Instagram’даги саҳифасида.
Унинг таъкидалашича, жиноят иши қонунга асосланиб қўзғатилган бўлиб, агар Бастрикинда бошқаларга номаълум сабаб бўлса, уни ошкор қилиши лозим. Қодировнинг сўзларига кўра, Чеченистон халқи қасддан одам ўлдириш гумонининг асоси бўла туриб, текширув нега бекор қилинганини сўрамоқда.
Изоҳ (0)