Қримда Тамань соҳилини Тузла ороли билан бирлаштирувчи кўприк қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net» «Росавтодор» сайтига таяниб.
Керч кўприги қурилиши сметасини Россия транспорт вазирлиги 228,3 миллиард рубль (тахминан 4,4 миллиард доллар)га баҳолади.
Кўприк узунлиги 19 километрни ташкил этади, у икки полосали автомобиль йўли ва иккита темир йўлни ўз ичига олади.
Кўприкни 2018 йил декабригача қуриб битириш режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)