АҚШнинг Украинадаги элчиси Жеффри Пайетт 23 апрель куни Киевдаги Нивка боғида бўлиб ўтган шанбаликда иштирок этди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net». Ер кунига бағишланган акция суратларини у ўз Twitter’ига қўйди.
«Ер кунини ҳамкасбларим ва дўстларим билан Нивка боғини тозалаш орқали нишонладик. Атроф-муҳитга ғамхўрлик қилиш — бурчимиз», — деб ёзади Пайетт.
Киев шаҳар кенгашидагилар боғни тозалаш билан бирга, у ерда 15 та акация кўчатлари ўтқазилганини маълум қилди.
Изоҳ (0)