Россия Бош штаби разведка бош бошқармаси бошлиғи генерал-полковник Игорь Сергун АҚШ ўз қўшинларини доимий ёки вақтинчалик асосда дунёнинг юздан ортиқ мамлакатига жойлаштирмоқчи эканлигини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Ушбу мамлакатларда, генерал сўзларига кўра, «жанглар бўлаётган ҳудудлардаги ҳарбий ҳаракатларни таъминлаш учун зарур бўлган қурол-яроғ ва ҳарбий техникани олдиндан захира қилиб қўйиш учун объектлар қуриш кўзда тутилмоқда».
Россия Бош штаби тезкор бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Андрей Картаполов, ўз навбатида, АҚШ ҳозирги кундаги «барча ҳарбий низоларнинг буюртмачиси» эканлигини таъкидлади.
Ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони генерал-полковник Анатолий Сидоров АҚШни Россияга қарши гибрид уруш олиб боришда айблади.
Бундай баёнотлар билан генераллар Иккинчи Жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йиллигига бағишланган ҳарбий-илмий анжуманда чиқиш қилди.
Изоҳ (0)