Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Мюнхеннинг «Бавария» клуби Европа Чемпионлар лигасининг чорак финал учрашувида ҳеч ким кутмаган натижани қайд этди. Хосеп Гвардиола шогирдлари илк ўйиндаги 1:3 ҳисобидаги мағлубиятга 6:1 ҳисобидаги ғалаба билан жавоб қайтаришди, деб хабар бермоқда «Olamsport».

Фото: olamsport.com

Фото: olamsport.com

Бу билан мюнхенликлар плей-офф ўйинлари икки учрашувдан иборат бўлишини ва илк баҳсдан кейин хулоса чиқаришга эрта эканлигини амалда исботлашди. Теннисга хос ҳисоб билан зафар қучган «Бавария» бош мукофот учун курашни давом эттиради.

«Бавария» — «Порту» 6:1 (Биринчи ўйин - 1:3)

Голлар: Алкантара, 14, Боатенг, 22, Левандовски, 27, 40, Мюллер, 36, Хаби Алонсо, 88 — Жексон Мартинес, 73

«Бавария»: Нойер — Рафиня (Роде, 72), Боатенг, Бадштубер, Бернат — Лам, Алонсо, Алкантара (Данте, 90) — Мюллер, Левандовски, Гётце (Вайзер, 86)

«Порту»: Фабиано — Диего Реес (Рикарду Перейра, 33), Майкон, Маркано, Мартинс Инди — Эррера, Каземиро, Оливер Торрес — Куарежма (Невеш, 46), Жексон Мартинес, Браими (Эвандро, 67)

Огоҳлантиришлар: Бадштубер — Эррера, Жексон Мартинес, Рикарду Перейра, Маркано

Четлатиш: Маркано, 87 (иккинчи сариқ)

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Тез ёрдам машинаси 5 йилда икки бараварга кўпайди, битта чақирув дориси 640 сўмдан 7,5 минг сўмга ошди”. “Дарё” тиббиётдаги ўзгаришларни Наманган вилояти мисолида...
Спорт
Бундеслига. “Боруссия Д” ўз майдонида рақибини тор-мор этди 
Шоу-бизнес
Instagram: Аэропортда дабдаба билан кутиб олинган Liil Хуррамов, қўшиқ куйлаган Абдуҳошим Исмоилов, янги раққосаларни кашф этаётган Юлдуз Усмонова