ФИФА президенти Йозеф Блаттер Россияда бўлиб ўтиши режалаштирилган 2018 йилги жаҳон чемпионати танқидчиларига уйда қолишни маслаҳат берди, деб ёзади «Эхо Москвы».
Россия президенти Владимир Путин билан учрашув вақтида Йозеф Блаттер ФИФА ҳам, унинг ўзи ҳам мусобақани ташкиллаштириш ва унга тайёргарлик ишлари қандай бораётганидан кўнгли тўқ эканлигини айтди.
Изоҳ (0)