Ким Чен Ин КХДР шимолидаги муқаддас тоғ чўққисини забт этди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
Ким Чен Ин чўққида бир гуруҳ учувчилар билан суратга тушди ва улар олдига мамлакат қуролли кучлари жанговар тайёргарлигини ошириш вазифасини қўйди.
Март ойи охирида Ким Чен Ин Корея халқ армияси ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари машғулотларига бошчилик қилганди.
Машғулотлар вақтида КХДР етакчиси мамлакат «ҳар қандай, жумладан, ядровий урушга ҳам қарши тура олишини» маълум қилганди.
Хабар беришларича машғулотлар давомида ҳарбий-ҳаво кучлари ва ҳарбий-денгиз кучлари, хусусан, сувости кемалари воситасида эҳтимолий душманнинг авиаташувчи кемасига кутилмаган зарба бериш кўникмаларини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.
Изоҳ (0)