Чеченистон Республикаси раҳбари ва «Терек» футбол клуби фахрий президенти Рамзан Қодиров жамоа билан биргаликда машғулотлар ўтказди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
У разминка қилишда қатнашди, сўнг икки томонлама ўйинда жамоалардан бири таркибида тўп сурди. Ўйин давомида Қодиров пенальтини амалга оширишга ҳам улгурди.
Машғулотлар тугагач, у жамоага яқин орадаги матчлар учун ҳам, мавсумнинг қолган ўйинларида ҳам омад тилаб қолди.
Изоҳ (0)