АҚШнинг Калифорния штатида ишчилар гуруҳи тасодифан газ қувурига зарар етказди. Натижада юз берган ёнғин ва портлашдан 15 киши жабрланди. Бу ҳақда RBC.ru хабар бермоқда.
Экскаватор Тинч океани газ ва электр компанияси (Pacific Gas & Electric Corp)га тегишли 12 дюйм (30 сантиметр)ли газ қувурига тегиб кетиши натижасида ёнғин юз берган, ҳодиса яқинида бўлган ишчилар оғир даражадаги куйиш жароҳатларини олишган. Жабрланувчилардан бирининг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.
Худди шу куни Техас штатида яшин уриши оқибатида нефть тўла цистерналар портлаб кетган. Маҳаллий ОАВнинг маълум қилишича, ҳодиса маҳаллий вақт билан жума куни тонгда рўй берган.
Яшин Shale Tank Truck компаниясига тегишли, нефть ва тузли сув билан тўлдирилган 12та цистернага келиб урилган. Цистерналар ёниб, портаб кетган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)