Америкалик Кевин Харгроув тагликлар ўғирлагани учун 16 апрель куни ҳибсга олинди. Супермаркетлар унинг жиноий фаолиятидан 10 минг доллардан ортиқ зарар кўрган бўлиши мумкин. Бу ҳақда CBS New York хабар бермоқда.
Нью-Йоркнинг Бруклин туманида истиқомат қилувчи бу шахс маҳсулотларнинг штрих-кодларини ўзгартириш ва шу йўл билан харид учун камроқ ҳақ тўлаш орқали ўғирликларни амалга оширган. Ўзининг тан олишича, у шу йўл билан аслида 99 доллар турадиган бир қадоқ болалар тагликларини 1 доллардан сотиб олишга муваффақ бўлган. Натижада у ўғирланган маҳсулотни кўчада қайта сотган.
«Бу одам Stop & Shop тармоғининг Нью-Йорк, Ню-Жерси ва Коннектикутдаги ҳар бир дўконини ўмарганини тан олиб, терговчиларга айтиб берди», - деди прокурор Даяна Перес. Унинг сўзларига кўра, Харгроув сўнгги ярим йилнинг ўзида 100дан ортиқ ўғирликни содир этган.
Полиция 2015 йилнинг 7 январидан 1 апрелигача бўлган муддатда амалга оширилган 14та ўғирлик ҳолатини исботлаб беришга тайёрлигини маълум қилди. 24 ёшли Харгроувни, ўгриликдан ташқари, ҳужжатларни сохталаштиришда ҳам айблашмоқда.
Ёш афроамерикалик ўзини айбдор деб ҳисоблаётгани йўқ ва полицияга ушбу тагликларни фарзандлари учун ўғирлаганини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)