«Туркмангаз» давлат концерни Жанубий Кореянинг LG ва Hyundai’дан иборат консорциуми билан Туркманистонда табиий газни қайта ишлаш орқали синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича завод қуриш ҳақида битим тузди, дея хабар бермоқда «Vestikavkaza.ru».
Шартнома Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедовнинг 11—14 апрель кунлари Жанубий Кореяга қилган сафари чоғида тузилди. Шартнома лойиҳалаштириш, ускуналарни сотиб олиш ва ушбу заводни қуриб, тайёр ҳолда топширишни кўзда тутади. Лойиҳа қиймати 3,8 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)