Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Forbes журнали талқини бўйича жаҳоннинг энг бадавлат одамлари рейтингида иккинчи ўринда турувчи мексикалик магнат ва миллиардер Карлос Слим ўз нефть компаниясига асос солди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Карлос Слим. Фото: korrespondent.net

Карлос Слим. Фото: korrespondent.net

Слимнинг янги компаниясига Carso Oil&Gas деб ном берилган бўлиб, у миллиардернинг бошқа икки мулки – Carso Infraestructura, Construccion y Perforacion ҳамда Condumex Perforaciones компанияларининг бирлашуви ҳосиласидир.

Янги компания тарқатган ахборотга кўра, унинг номидан умумий қиймати 3,5 миллиард песо (тахминан 230 миллион доллар)га яқин бўлган 17,7 миллионта акция чиқарилган.

2014 йилдан Мексика энергетика соҳасига хусусий инвесторларнинг киришига рухсат берилганди, ўшанда Слим бу соҳага 40-50 миллиард доллар миқдорида капитал киритилиши кераклигини таъкидлаган эди.

Слимнинг асосий бизнеси Мексика ва Лотин Америкаси мамлакатларининг телекоммуникация бозори билан боғлиқ. America Movil, Telcel ва Telmex компанияларидан ташқари, Мексиканинг бир қатор йирик компанияларига эгалик қилувчи Grupo Carso миллиардернинг асосий мулки ҳисобланади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Ҳиндистонда вояга етмаган қизларга уйланишда айбланиб, 2 мингдан ортиқ эркак ҳибсга олинди
Дунё
АҚШ ҳарбийлари мамлакат осмонида учаётган Хитой шарини уриб туширди. Пекин норозилик билдирди (видео)
Дунё
“Путин менга Зеленскийни ўлдирмасликка ваъда берган” — Исроил собиқ бош вазири Беннет Россия президенти билан суҳбати ҳақида гапириб берди