Киевлик икки ёшли Никита Бисюк ғилдиракли конкида бир километр масофадаги пойгада иштирок этади, дея хабар бермоқда «Сегодня.ua».
Украина Миллий рекордларини қайд этиш идораси спикери сўзларига кўра, бундай рекорд биринчи марта кузатилади. «Никита — Украинадаги энг ёш спидскейтер», — деди у.
Онаси айтишича, Никитанинг оёқлари жуда кичик бўлганлигидан ғилдиракли конькини чет элдан буюртма орқали ясаттириб юборишган.
Болакайнинг онаси у конькида икки километрдан ортиқ масофани ҳам босиб ўта олишини таъкидлади.
Изоҳ (0)