Полиция машинасига ўрнатилган видеорегистратор томонидан муҳрланган даҳшатли кадрлар интернетда тарқалиб кетди, дея хабар бермоқда «Вести.ru».
АҚШнинг Аризона штати Марана шаҳрида тартиб соқчиси ўзи таъқиб қилаётган гумонланувчи жиноятчи ҳукуматга таслим бўлишини кутиб ўтирмади. Полициячи уни машинада уриб кетди.
Видеода полициячи гипермаркетдан милтиқ ўғирлаб чиқиб, уни кўчада бемалол олиб юрган йигитни таъқиб этаётганини кўриш мумкин. У ҳавога қарата ўқ узгач, ҳуқуқ-тартибот ходими ўғрини куч билан қўлга туширмоқчи бўлди.
Полициячи гумонланувчини машинасида шундай бориб урдики, у енгил жароҳатлар олди холос. Бир неча кун касалхонада ётгач, у судга етказилди.
Изоҳ (0)