Буюк Британия қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари мамлакат ҳаво кенгликарига кириб келгани қайд этилган Россия бомбардимончи самолётларини тутиш мақсадида зудлик билан ҳавога кўтарилди. Бу ҳақда, Буюк Британия мудофаа вазирлигига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Россия самолёти Буюк Британия манфаатлари ҳудудида Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан кузатиб борилди», - дейилади вазирлик баёнотида.
Январь ойида Британия нашрлари Борнмутдан жанубда осмонда Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг икки бомбардимончи самолёти кўрингани ҳақида хабар беришган эди.
Ўшанда шошилинч равишда Британия ҳарбий ҳаво кучларининг Typhoon самолётлари ҳавога кўтарилган ва рус самолётларини чегара қадар кузатиб қўйганди.
Изоҳ (0)