Американинг Gravity Payments компанияси раҳбари ва асосчиси Дэн Прайс ўзининг йиллик маошини 93 фоизга — 1 миллион доллардан 70 минг долларгача камайтирди ва қўли остидагиларнинг ойлигини кўпайтирди. Бу ҳақда Huffington Post хабар берди.
Бунгача 30 ёшли Прайснинг ишчилари йилига ўртача 48 минг доллардан олган. Тадбиркор ходимларнинг барчасига 70 минг долларлик маош белгилади.
Прайснинг айтишича, ишчиларнинг қийин молиявий шароитдан нолишлари унинг жонига теккан. Бундан ташқари, у ортиқча пул бахт олиб келмаса-да, унинг етишмаслиги бахтсизликка сабаб бўлиши ҳақидаги мақолани ўқиган. Ушбу мақола муаллифлари фикрларига кўра, ҳаётдан қониқиш ҳиссини туйиш учун йилига тахминан 70 минг доллар миқдоридаги маош етарли бўлади.
Изоҳ (0)