Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШ 2030 йил арафасида ҳам жаҳоннинг энг йирик иқтисодиёти мақомини сақлаб қолади, бироқ жаҳон ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ)даги АҚШнинг улуши 2015 йилдаги 23 фоиздан 20 фоизгача қисқаради. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

АҚШ байроғи. Фото: commons.wikimedia.org

АҚШ байроғи. Фото: commons.wikimedia.org

Хабар беришларича, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги жаҳоннинг иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган 20 мамлакати ЯИМлари ўсишининг 2030 йилгача бўлган макроиқтисодий прогнозини тайёрлаган.

Ушбу прогнозга кўра, АҚШ етакчиликни сақлаб қолади, 2030 йилга бориб мамлакат ЯИМ ҳажми 24,8 триллион долларга етади.

Иккинчи ўринни эса 22,2 триллион долларлик ЯИМ билан Хитой эгаллайди.

Прогнозга кўра, учинчи ўринни 6,6 триллион доллар ҳажмидаги ЯИМ билан Ҳиндистон эгаллайди. Халқаро валюта жамғармасининг қайд этишича, кейинги 15 йил давомида жаҳондаги энг қудратли ишлаб чиқариш қувватлари айнан Ҳиндистонда бўлади.

Россия 2030 йилга бориб, Канада ва Бразилияни олдинга ўтказиб юборгани ҳолда, 2,4 триллион долларлик ЯИМ билан 10-ўринни эгаллайди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди