Шанба куни АҚШнинг Висконсин штатида кичик самолёт ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий маъмуриятнинг маълум қилишича, самолёт учувчиси ҳалок бўлган.
Ҳодиса Игл-Поинт шаҳри яқинида содир бўлган. Бир моторли самолёт маҳаллий аэропортдан ҳавога кўтарилганидан кўп ўтмай қулаган ва ёниб кетган.
Самолёт қаерга учиб бориши керак бўлгани маълум қилинмаяпти. Ҳозирги вақтда ҳалокат тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда.
Изоҳ (0)