Тожикистон давлат педагогика университети ректори Носиржон Салимий ва олим Холмаҳмад Самеъ Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни тожик халқи олдидаги хизматлари учун «миллат етакчиси» деб эълон қилишни таклиф этди. Бу ҳақда Asia-Plus нашри хабар берди.
Олимлар таъкидлашича, президент ўз ишлари билан «миллат етакчиси» деб ҳисобланишга арзийди. Улар Эмомали Раҳмоннинг мамлакатда тинчликни тиклашдаги хизматларини эсга олиб, унинг иқтисодий тараққиёт ва коммуникация муаммоларидан чиқиш бўйича дастурини Малайзиядаги «Келажак 2020», Рузвельтнинг «Янги йўл», Ли Куан Юнинг «Сингапурни саноатлаштириш дастури» билан қиёсламоқда.
Олимлар фикрича, бу «янги мустақил давлатлар сиёсий маданиятидаги янги ва камёб ҳодиса»дир.
Изоҳ (0)