Германиянинг Шпандау шаҳрида яшовчи Аннегрет Рауник исмли ўқитувчи аёл тўрт эгизакни дунёга келтиради, дея хабар бермоқда «Газета.ru» Berliner Morgenpost’га таяниб.
Газета ёзишича, тўрт эгизак туғилишининг ўзи ноёб ҳодиса ҳисобланади, бироқ Рауникнинг ёши 65 да эканлигини назарда тутиб, бу ҳолатни ҳақиқий шов-шув деб аташ мумкин. Аёл беш марта турмуш қурган бўлиб, 13 нафар фарзанд кўрган.
Рауник сунъий уруғлантириш усули орқали ҳомиладор бўлган. Айни пайтгача ҳомиладорлик жиддий асоратларсиз ўтмоқда. Ҳаммаси яхши якунланса, аёл ёзда туғади ва дунёдаги энг кекса тўрт эгизак онасига айланади.
Изоҳ (0)