«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес ўзини «тўққизлик» ўрнига ўтказиш ғояси Лионель Мессига тегишли эканини тан олди. Шунингдек, ҳужумчи «Реал»дан кўплаб таклифлар олгани, аммо ҳар доим «Барселона»да ўйнашни орзу қилганини таъкидлаб ўтди, деб хабар беради «Uff.uz».
«‘Реал’ мени сотиб олишни жуда истаган эди. Аммо мен ҳар доим ‘Барселона’да ўйнашни орзу қилганман. Каталониядан таклиф тушганда бир сония ҳам иккиланиб ўтирмадим.
Аммо бу клубда фаолиятимни тугатишим бироз қийинроқ бўлади. Боз устига, мен вақти келиб ‘Аякс’ ва ‘Насьонал’га қайтишим ҳақида айтганман.
Месси ва Неймар билан бирга тўп суриш улкан шараф. Лео ажойиб йигит. Бир сафар мен ўйин вақтида ‘тўққизлик’ ўрнида ўйнаган эдим, у менга шу жойда қолишимни айтди. Ўйиндан сўнг, мураббий бу қарорни ажойиб деб топди ва мен шу жойда ўйнашга қолдим», – деди Суарес.
Изоҳ (0)