Наманган вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига буйрак тошини операциясиз олиб ташлаш учун энг янгича ускуналар олиб келинди, деб хабар бермоқда «12news.uz».
«Кредитга олинган ускунанинг 100 миллион сўмлик пулини тўладик, яна 400 миллион сўмини босқичма-босқич тўлаймиз», − деди эндоурология бўлими мудири Нурилло Ботиров.
Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган B-5-200 қурилмаси орқали буйрак тошини олиб ташлаш жарроҳлик пичоқларисиз амалга оширилади. Оғриқсиз кечадиган муолажа ярим соат давом этади.
Изоҳ (0)