2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайлангани муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, хорижий мамлакатларнинг таниқли жамоат арбоблари номидан самимий тилаклар билдирилган қутловлар келмоқда, деб ёзади ЎзА.
Табрик йўллаганлар орасида Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаён, Марокаш Қироли Муҳаммад VI, Словакия Республикаси Президенти Андрей Киска, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Дмитрий Мезенцев ҳамда Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов ҳам бор.
Изоҳ (0)