Олмалиқ кон-металлургия комбинати Туркиянинг Dal Teknik Makina Ticaret ve Sanayi A.S. билан Жиззах вилоятидаги цемент заводи қувватини кенгайтириш бўйича шартнома тузди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Шартномага мувофиқ, завод қуввати деярли 25 фоизга — йилига 1,35 миллион тонна маҳсулотгача оширилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати — 2016 йил охиригача.
35,8 миллион долларлик лойиҳани молиялаштириш Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 14 миллион долларлик кредити, ОКМКнинг 9 миллион долларлик хусусий маблағлари ва маҳаллий банкларнинг 12,8 миллион долларлик кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
Изоҳ (0)