«Барселона» клуби президенти Хосеп Бартомеу «Реал» президенти Флорентино Перес билан «класико» олдидан учрашиб, бирга тушлик қилишни мўлжаллаяпти, деб хабар берди «Uff.uz».
Ўзаро суҳбат жараёнида каталонияликлар раҳбари Пересдан Испания Кубоги финалини «Сантяго Бернабеу» стадионида ўтказишни илтимос қилиш ниятида.
Хабар берилганидек, «Барселона» мамлакат Кубоги финалини «Атлетик»ка қарши ўтказади.
«Реал» клуби Кубок финалига йўл ола билмагач, финал учрашувини ўз стадионида ўтказишдан қатъий бош тортганди.
Кубок финали 30 май кунига белгиланган.
Изоҳ (0)