Аргентинада «Сан-Лоренсо» клуби мухлиси «Уракан» билан миллий биринчилик мусобақасида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Championat.com».
24 ёшли Пабло Хименес 50 метр баландликдаги трибунадан йиқилиб, тўрт ёшли болакай билан кетаётган бошқа бир ишқибоз устига қулаган. Хименес олган жароҳатлари туфайли воқеа жойида вафот этган, унинг тагида қолган мухлис эса касалхонага етказилган. Болакайга зиён етмаган.
Нашрнинг эслатишича, «Сан-Лоренсо» ва «Уракан» бешинчи тур доирасида баҳслашган эди, унда 3:1 ҳисобида «Сан-Лоренсо» ғалаба қозонган.
Изоҳ (0)