«Бунёдкор» клуби «Ал Жазира»га қарши кечган ОЧЛ саралаши учрашувида кескин ва ёрқин ўйин намойиш қилган ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган эди. Шу сабабли ҳам «Ан Наср»га қарши кечган учрашув ўзгача интиқлик билан кутилди. Афсуски бу сафар Сергей Лушан шогирдлари кутилганидек ўйин кўрсата олмадилар, деб хабар беради «Uff.uz».
«Ан Наср»га қарши сафарда ўйнаган жамоа ҳужумкор ўйин намойиш этиши жуда қийин. Шу сабабли ҳам «Бунёдкор» қарши ҳужум тактикаси остида ўйинни бошлади. Шунга мувофиқ ҳисобни биринчи бўлиб очишга муваффақ бўлди. Сардор Рашидов бурчакдан тўпни ошириб бергач, Абдуллоҳ Алинази хатога йўл қўйди ва ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шу тариқа ўйиндаги илк гол киритилди.
Биринчи бўлим давомида «Бунёдкор» рақибга ҳисобни тенглаштириш учун имконият бермади. Узоқдан берилган зарбаларни бартараф этишда эса Акбар Тўраев яхши ўйин намойиш қилди. Афсуски иккинчи бўлимда «қалдирғочлар» бу устунликни сақлаб тура олмадилар. Фабиан Эстоянофф жамоадоши билан пас ташлашиб қулай вазиятга чиқиб борди ва аниқ зарба билан ҳисобни тенглаштирди.
Шундан сўнг ҳам рақибда гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. «Бунёдкор» эса аксинча, ўз ўйинини йўқотиб қўйди. Сергей Лушан томонидан амалга оширилган захира алмаштиришлари эса ўйинни кучайтириш ўрнига сусайтирди. Яхши ҳамки Акбар Тўраев бу жангда таслим бўлмади ва рақибнинг барча зарбаларини бартараф этди. «Бунёдкор» қийин ўтган учрашувда дурангга эришиб, бир очко ишлаб олди.
ОЧЛ, “B” гуруҳи
«Ан Наср» - «Бунёдкор» - 1:1
Голлар: Абдуллоҳ Аленези 15 (автогол), Фабиан Эстоянофф 51
«Ан Наср»: Абдуллоҳ Аленези, Умар Иброҳим, Армандо Вила, Фабиан Ларри, Холид Ал Ҳамди, Муҳаммад Ал Биши, Иброҳим Ғолиб, Аҳмад Ал Фраиди, Ҳуссайн Сулаймони, Авадҳ Алфараж, Адриан
«Бунёдкор»: Акбар Тўраев, Акромжон Комилов, Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги, Жовлон Иброҳимов, Сато Минори, Иван Милошевич, Артем Филипосян, Достонбек Ҳамдамов, Забиҳилло Ўринбоев, Сардор
Изоҳ (0)