АҚШнинг Техас штати Остин шаҳридаги марафон иштирокчиларидан бири — кениялик Хивон Нгетик пойгани эмаклаган ҳолда якунлади, дея хабар бермоқда The Daily Mail.
Қиз масофанинг катта қисми давомида етакчилар сафида бўлган, бироқ финишгача 50 метр қолганида лоҳасликдан ерга йиқилиб қолган. 29 ёшли спортчи қизга тиббий ходимлар бригадаси ёрдамга шошилган ва уни ногиронлар аравачасига ўтқизмоқчи бўлишган. Бироқ қиз атрофдагилар кўмагидан фойдаланса, пойгадан четлатилишини англаб, масофани мустақил равишда эмаклаб босиб ўтишга қарор қилди ва шу тарзда финишгача етиб борди.
Умумий ҳисобда аёллар орасида Нгетик 3 соат 2 дақиқа 2 сония натижа билан учинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)