Россия футбол иттифоқи Россия терма жамоаси бош мураббийи Фабио Капеллодан қарзини узиш учун бизнесмен Алишер Усмоновдан олинган кредитни ёзда қайтариши керак. Бу ҳақда РФИ президенти Николай Толстих айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости».
«Капелло маоши учун пул кичик фоизга олинган. 400 миллионни ёздаёқ қайтаришга тўғри келади», — деди Толстих «Sports.ru» порталига берган интервьюсида.
У шунингдек, РФИнинг мураббий олдидаги қарзи тахминан 900 миллион рублга етганини маълум қилди.
Изоҳ (0)