Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин соч турмаги ва қоши шаклини ўзгартириб, омма олдида янгича қиёфада намоён бўлди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Партия мажлисларидан бирида олинган суратларда Ким Чен Ин «платформа» деб аталувчи янги соч турмагида гавдаланади. КХДР етакчисининг сочи юқорига таралган ва тепаси текис қилиб қўйилган. Бундан ташқари, унинг қошлари ярмигача қириб ташланган.
People журнали Ким Чен Иннинг янги соч турмаги таниқли Голливуд актёри Уилл Смитники билан ўхшаш эканлигини қайд этди.
Изоҳ (0)