«БраМос» Россия-Ҳиндистон қўшма корхонаси 2023—2025 йилларгача гипертовушли ракета ишлаб чиқади, дея хабар бермоқда «Российская газета» компания раҳбари Судхир Мишрага таяниб.
«Ҳозирча тадқиқотлар олиб борилмоқда, мутахассислар гуруҳи бу лойиҳа устида ишламоқда. Россия томонидан лойиҳада Москва авиация институти қатнашмоқда», — деди у.
Гипертовушли ракета яратиш дастурлари Россия, Хитой, АҚШ ва Францияда бор. 5М дан юқори тезликда учувчи ракеталар ракетага қарши мудофаа тизимларини муваффақиятли енгиб ўтиб, нишонни юқори аниқликда уриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)