Россиянинг Ленинск-Кузнецкий шаҳрида яшовчи 23 ёшли йигит саккизинчи қават деразасидан тушиб кетди, дея хабар бермоқда «Вести.ru». У арзимаган шилинишлар ва тирналишлар билан қутулиб қолди.
Омади келиб тирик қолган йигит яна ўрнидан туриб, уйига қайтиб чиқди.
Ҳодиса тунги соат учда содир бўлган. Йигитни қор уюми ўлимдан сақлаб қолган. Бу пайтда уйда унинг хотини ҳам бўлган, у зудлик билан шифокор чақирган.
Тез ёрдам эркакни касалхонага олиб кетган, бироқ унда жиддий жароҳат аниқланмаган. Шифокорлар йигитнинг ғирт маст эканлигини қайд этган.
Изоҳ (0)