КХДР раҳбарияти қоғозбозлик ва порахўрликка қарши кампанияни бошлашга қарор қилди, деб ёзади «Day.az» Шимолий Корея ОАВларига таяниб.
Корея Меҳнат партияси сиёсий бюроси мажлиси якунлари бўйича «ҳукуматни суиистеъмол қилиш, бюрократизм, коррупция ва тартиббузарликка қарши умумпартиявий кампания ташкил қилиш» ҳақида қарор қабул қилинди.
Давлат нашрлари ёзишича, мамлакат етакчиси Ким Чен Ин «Меҳнат партияси ва бутун жамиятнинг ғоявий бирлигини мустаҳкамлаб, фракция элементларининг партиянинг яхлит бирлигига рақобатчи бўлиш уринишларини йўққа чиқарди».
Бундан ташқари давлат раҳбари «кимирсенизм» ва «кимчениризм» шиорлари остида гуллаб-яшнаган жамият қуриш зарурати ҳақида айтиб ўтди.
Изоҳ (0)