Россия Ҳарбий денгиз флотининг тўрт нафар ҳарбий хизматчиси хорижий давлатларга махфий маълумотларни беришда айбдор деб топилди ҳамда ҳарбий унвон ва мукофотларидан маҳрум этилди, дея хабар бермоқда Meduza.
Судланганлар — икки катта офицер ва икки ҳарбий хизматчи жазони ўташни бошлаган.
Ҳарбий хизматчиларга эълон қилинган айблар ҳақида батафсил маълумот берилмади, бироқ уларнинг «ўта махфий ахборотни бериб юборгани» таъкидланди.
Изоҳ (0)