Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Америкалик олимлар таъкидлашича, сайёрамиз ядроси шу пайтгача айтиб келинганидек иккита элементдан эмас, балки учта элементдан таркиб топган, деб ёзади «Российская газета».

Фото: rg.ru

Фото: rg.ru

Шу пайтга қадар таъкидлаб келинишича, мантия остида тахминан 2900 километр чуқурликда геосфера жойлашган. У 2200 км радиусда суюқ ташқи ядро ва 1300 км радиусда қаттиқ ички ядродан иборат. Қаттиқ ядро юзасидаги ҳарорат Цельсий бўйича тахминан 6000 даражага тенгдир.

Америкалик олим Сяодун Сун ва унинг ҳамкасблари эса ушбу ядродаги учинчи қатламни аниқлади. Улар ер қаърини кучли зилзилалар чоғида пайдо бўладиган сейсмик тўлқинлар орқали ўрганди. Натижада маълум бўлишича, Ернинг ички қаттиқ ядроси икки қисмдан иборат, унинг радиуси биринчисидан икки марта кичикдир.

Ушбу кашфиёт кейинги тадқиқотлар давомида батафсил ўрганилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди