Россия ва Миср етакчилари Қоҳирада музокаралар олиб борди, дея хабар бермоқда «Российская газета». Суҳбатдан ҳар иккала президент ҳам мамнун қолди. Владимир Путин ўз ҳамкасбини Москвага таклиф этди, Абдул Фаттоҳ ас-Сисий эса кўмак учун миннатдорлик билдирди.
Улар атом энергетикаси, коинот, кичик ва ўрта бизнес соҳаларидаги ҳамкорликларни муҳокама қилди. Ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар асосан иқтисодиётга тааллуқли бўлди. Хусусан, инвестициялар жалб этиш ва Миср ҳудудида объектлар қурилишида иштирок этиш бўйича ҳамжиҳатлик тўғрисида меморандум, шунингдек инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ҳақида меморандум имзоланди.
Изоҳ (0)