Ҳиндистон ҳукумати прогнозларига кўра, мамлакат иқтисодиёти ушбу молия йилида 7,4 фоизга ўсади, бу Хитойдаги ўсиш суръатларига мосдир, деб ёзади «Ведомости».
Бироқ бундай жадаллашиш нафақат иқитисодиётнинг тикланиши, балки ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш усулининг кескин ўзгариши билан ҳам боғлиқдир.
Гап шундаки, январь охирида статистика вазирлиги нархлар ўзгаришига мўлжал сифатида олинадиган таянч йилни ўзгартирганини маълум қилди ва ялпи ички маҳсулотни ҳисоблашда янада комплексли маълумотдан фойдалана бошлади. Шунингдек у ЯИMни ишлаб чиқарувчилар нархларида эмас, бозор нархларида ҳисоб-китоб қила бошлади.
Янги методологияни қўллаш орқали чиқарилган илк кўрсаткичлар ўтган молия йилида (2013 йил апрель — 2014 йил март) ўсишнинг тезлашганини кўрсатди. Ўсиш даражаси аввалги 4,7% ўрнига 6,9 фоизни ташкил этди.
Изоҳ (0)