26 ёшли Тиффани Иккинчи лақабли мушук ўз турининг энг кекса вакили сифатида Гиннеснинг Рекордлар китобига киритилди. Бу ҳақда нашрнинг расмий сайтида хабар берилди.
АҚШнинг Калифорния штатида яшовчи мушук 1988 йил 13 мартда туғилган. Жониворнинг хўжайини Шэрон Вурхис мушукчани олти ҳафталигида зоодўкондан 10 долларга харид қилган.
Таъкидланишича, мушук одам умрига қиёслаганда 125 ёшни уриб қўйган. Жониворнинг кўриш, эшитиш ва умумий жисмоний фаоллиги яхши сақланиб қолган бўлса-да, у юқори қон босимидан азоб чекади.
Изоҳ (0)