Колумбиянинг ФАРК қўзғолончилар гуруҳи Коинот гўзали танлови ғолибаси Паулина Вегани ҳукумат билан музокаралар олиб боришда ёрдам беришга чақирди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Интернетга жойлаган баёнотида қўзғолончилар унинг ўзи танловда ғолиблик учун кураш чоғида бундай имкониятни тилга олганини таъкидлади.
Улар Веганинг айнан қандай йўл билан музокаралар жараёнига ёрдам бериши мумкинлигига аниқлик киритмаган. Ушбу жараён икки йилдан буён давом этмоқда, ҳозиргача бор-йўғи бир нечта бандларни келишишга муваффақ бўлишган, ва музокаралар якунланишига анча бор.
Паулина Вега таклифга жавоб берганича йўқ.
Изоҳ (0)